Футбол. Еврокубокларда Қозоғистон номусини ҳимоя қилувчи жамоалар аниқланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – УЕФА Қозоғистоннинг «Ордабаси» жамоасини еврокубок ўйинларидан четлатиш тўғрисидаги масалага ойдинлик киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири ташкилотнинг Клубларни молиявий назорат қилиш ҳакамлик палатаси қарорига таяниб.

Эслатиб ўтамиз, ташкилот тўловлар билан боғлиқ муаммолар туфайли «Ордабаси» клубига қатъий талаблар қўйганди. Унга кўра, клуб 2019 йил 30 сентябргача бўлган барча қарзларни тўлаганлигини 2020 йил 31 январгача тўлиқ исботлаши лозим эди. 2019 йил декабр ойида Чимкент жамоаси барча талабларни бажарди. Натижада энди жамоа 2020/21 ва 2021/22 йилларда Европа лигасида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

Ўтган йилги мавсумда «Ордабаси» Премер-лига жамоалари ўртасидаги Қозоғистон чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган. Шундай қилиб, бу йилги мавсумда у Европа Лигасида қатнашадиган бўлди. Шунингдек, бу йил Қозоғистон номидан УЕФА Чемпионлар Лигасида пойтахтнинг «Астана», Европа Лигасида Алматининг «Қайрат» ва Қизилўрданинг «Қайсар» жамоалари иштирок этишади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар