Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози судланмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Парижда терговга пора бериш ва ноқонуний босим ўтказишда айбланаётган Франциянинг собиқ президенти Николя Саркозига қарши суд бошланди, деб хабар беради Kazinform Deutsche Welleга асосланиб.

2007 йилдан 2012 йилгача мамлакатни бошқарган 65 ёшли Саркозига 10 йилгача қамоқ ва 1 миллион евро жарима солиниши мумкин.

Иш материалларига кўра, Николя Саркози 2014 йилда унинг адвокати орқали бошланган экс-президентга қарши кассация судида ўтказилган тергов ҳақида маълумот олиш учун прокурори Жильберт Азиберга пора беришга уринганликда айбланмоқда.

2007 йили Саркозининг сайлов кампанияси L'Oreal компаниясининг меросхўри, миллиардер Лиллиан Беттанкур томонидан ноқонуний равишда молиялаштирилгани тахмин қилинган эди.

2013 йилда Саркози оқланганди. Бироқ, Адлия вазирлиги унинг адвокати билан суҳбатни ёзиб олди ва ушбу музокаралар экс-президентга қарши яна бир иш очилишига олиб келди. Саркози бу айбловларни рад этмоқда.

Бу воқеа - урушдан кейинги Франция тарихида биринчи марта собиқ давлат раҳбари устидан бошланган суд жараёни. 2011 йилда Франциянинг собиқ президенти Жак Ширак хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш ва давлат маблағларидан самарасиз фойдаланишда айбланиб, икки йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Аммо у соғлиғи сабабли суд мажлисларида қатнашмаган. 2019 йилда Ширак 86 ёшида вафот этган.


Сурат / dw.com

Сўнгги хабарлар