Филиппинда вулқон туфайли 14та шаҳар ёпилди

None
None
НУР-СУЛТАН. Kazinform – Тааль вулқони отилиши туфайли Филиппиннинг Батангас провинциясида маҳаллий аҳоли учун ёпилган шаҳарлар сони 14тага етди, деб хабар беради ABS-CBN телеканали.

Табиий офатлар оқибатларини бошқариш ва камайтириш бошқармаси бошлиғи Лито Кастронинг маълум қилишича, жума куни 14 км радиусдаги хавфли ҳудудда яшовчи маҳаллий аҳоли вакилларининг ҳаммасига уйга қайтиши тақиқланган. Кастро жума кунги маълумотга кўра, 66 мингдан зиёд одам 283 та эвакуация марказига жойлаштирилганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Тааль вулқони якшанба куни уйғонганди. Вулқондан чиққан кул бир километр баланликкача отилди.

Вулқон отилиши туфайли Филиппин ҳокимияти аввалига Батангес провинциясидаги учта аҳоли пунктидаги 80 мингдан зиёд аҳолини эвакуациялашга киришган.

Сўнгги хабарлар