FIFА ташкилотдаги коррупция учун 92 миллион доллар товон пули олади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Халқаро футбол федерацияси FIFА расмийлари иштирокидаги футболдаги глобал коррупцион схемалар туфайли етказилган зарар учун 92 миллион доллар товон пули олади, деб хабар беради Prosports.kz.

Бу АҚШ Адлия вазирлигининг FIFAга биринчи тўлови эмас. 2021 йилнинг августида FIFA вазирликдан 201 миллион доллар олган. Бу пуллар коррупция учун жиноий жавобгарликка тортилган Федерациянинг собиқ мансабдор шахсларининг банк ҳисоб рақамларидан олинган.

«Зарар сифатида 92 миллион доллар миқдорида товон ундирилиши активларни мусодара қилишнинг асосий восита сифатида муҳимлигини кўрсатади», - дейилади Адлия вазирлиги баёнотида.

Сўнгги хабарлар