Fasebookнинг бир ойлик аудиторияси 2,9 миллиард кишига етди

None
None
NEW YORK. TASS- Kazinform - Fasebook ижтимоий тармоғига ҳар ойда камида бир март ташриф буюрадиган фойдаланувчилар сони дунё бўйлаб 2,9 миллиарддан ошди, деб хабар беради Kazinform TASSга асосланиб.

Компаниянинг иккинчи чорак бўйича чоршанба куни чоп этилган корпоратив ҳисоботлари шундан далолат бермоқда.

Ҳужжатлардан кўриниб турибдики, 30 июн куни якунланган уч ойлик муддат охирида бу кўрсаткич 2020 йил иккинчи чорагига нисбатан 7 фоизга ошди. Бундан ташқари, 2021 йил июн ойида 1,91 миллиард киши кунига камида бир марта Fasebookдан фойдаланган. Ушбу кўрсаткич 2020 йил иккинчи чорагига нисбатан 7 фоизга ўсди.

Компания вакилларининг таъкидлашича, дунёда тахминан 3,51 миллиард киши ҳар ой камида бир марта ижтимоий тармоқлардан бирини фойдаланади. Ушбу рўйхатга Fasebookдан ташқари Instagram ижтимоий тармоғи, шунингдек messenger ва WhatsApp тезкор хабар алмашиш дастурлари киради. Компания маълумотларига кўра, мазкур тармоқларга кунига бир марта кирадиганлар сони июн ойида 2,76 миллиарддан ошган.

Fasebookнинг жорий йилнинг иккинчи чорагида даромади 29,08 миллиард доллар, соф фойда эса 10,39 миллиард доллар, 2020 йилнинг иккинчи чорагида даромад тахминан 18,69 миллиард доллар, фойда эса 5,18 миллиард долларни ташкил қилган.

Fasebookга 2004 йил 4 февралда Марк Цукерберг ва унинг учта ҳамкасби Гарвард университетида ўқиётган пайтида асос солган.


Сўнгги хабарлар