Европада газ нархи тарихий рекордни янгилади

None
None
MOSKVA. TASS - Kazinform – ICE биржаси маълумотларига кўра, Европада 5 октябр куни савдолар очилишида газ нархи яна рекордни янгилади ва 1000 кубометр учун деярли 1250 долларга етди, деб хабар беради Kazinform TASSга таяниб.

Голландиядаги TTF марказидаги ноябр ойи фьючерсларининг нархи савдо пайтида 1000 кубометр учун 1247,4 долларга етди, ёки бир МВт соат учун 104 евро (евронинг долларга нисбатан жорий курси асосида ICЕ нархи МВт/с учун еврода кўрсатилган)ташкил қилди.

Бир кун олдин, 1000 кубометр учун $ 1200 рекордини бузганидан кейин Дания Энергетика Aгентлиги «Шимолий Оқим 2» газ қувурининг биринчи тармоғини синовдан ўтказишни тасдиқлагани ҳақидаги хабардан кейин Европада газ нархи кескин тушиб кетди. Бир соатдан камроқ вақт ичида Голландиядаги TTF марказидаги ноябр ойи фьючерслари учун котировкалар деярли 70 долларга тушиб кетди ва минг кубометр учун 1124 долларга тушди.

«Газпром» бошқаруви қўмитаси раиси Aлексей Миллернинг айтишича, Европадаги ер ости газ омбори иншоотларига газ қуйишнинг кучли кечикиши ва газга бўлган талабнинг ошиши Европада бу турдаги ёқилғининг нархи рекорд даражада ошишига ва яқин келажакда янада ошиб кетишига олиб келади.


Сўнгги хабарлар