Европа парламенти делегацияси Қозоғистонга расмий ташриф буюради

None
None
BRÚSSEL. Kazinform - 25-27 февраль кунлари Европа парламенти делегацияси расмий ташриф билан Нур-Султан шаҳрига келади. Делегация парламент ҳамкорлиги қўмитасининг «Қозоғистон – Европа иттифоқи» мажлисида иштирок этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Қозоғистоннинг Бельгиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Айгул Қуспан Европа парламентининг Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқалар бўйича делегациясининг мажлисида иштирок этади.

Мартабали меҳмонларни Қозоғистонга италиялик депутат Фульвио Мартушелло бошлаб боради. Европа парламентарийлари Қозоғистон Мажилисидаги ҳамкасблари билан умумий мавзуларни муҳокама қилади.

Европа депутатлари ҚР Ташқи ишлар, Энергетика, Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш, Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлари ҳамда Бош прокурор билан учрашади. Шунингдек, Қозоғистондаги Европа иттифоқи ваколатхонаси ташкил этган тадбирда иштирок этиб, юртимизда инсон ҳуқуқлари бўйича вакил билан суҳбатлашади.

«Биз Қарағандига боришни режалаштиряпмиз. У ерда меҳмонлар Қарағанди вилояти раҳбарияти билан ва Қарағанди давлат университети талабалари билан учрашади», - деди Айгул Қуспан.

Европарламент депутатлари Долинка кентидаги сиёсий қатағон қурбонларини ёдга олиш учун ташкил қилинган музейга (Карлаг) боради, Қарағанди вилоятдаги Қозоғистон халқи Ассамблеяси вакиллари билан фикр алмашинади.

«Жаҳон савдо ташкилоти вазирлар анжумани арафасида, яъни жорий йил 6-7 июнь кунлари Европарламентнинг яна бир делегацияси Қозоғистонга боради», - деди қозоғистонлик дипломат.

Июнь ойида келувчи меҳмонларни германиялик депутат, Европарламент халқаро савдо қўмитаси раҳбари Бернд Ланге бошлаб боради.

Европалик депутатлар Қозоғистонга қилинадиган сафарлар Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлайди дея ишонч билдирмоқда.

«Қозоғистонга ташриф – Европарламентнинг янги таркиби учун муҳим қадам бўлади. Биз Қозоғистонни минтақани ривожлантиришнинг двигатели деб ҳисоблаймиз. Биз бу юртга Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Брюссельга ташрифидан 10 кундан кейин борамиз. Бугунги кунда Тоқаев ислоҳотлар орқали, сайлов олдида берган ваъдаларини бажариш орқали фаол ўзини кўрсатмоқда. Европа иттифоқи парламентарийлари Қозоғистон Президентининг ислоҳотларини қўллаб-қувватлайди ва уларни амалга оширишда ёрдамини аямайди», - деди латвиялик Европарламент депутати Андрис Америкс.

Автор: Тимур Дүйсекеев

Сўнгги хабарлар