Европа Қозоғистонда ўлим жазосининг бекор қилинишидан мамнун – ЕИ Питер Стано

None
None
BRUSSEL. Kazinform - Европа Қозоғистонда ўлим жазосининг бекор қилинишидан мамнун. Бу ҳақда Европа Иттифоқи ташқи сиёсат хизматининг расмий вакили Петер Стано Бельгиядаги Kazinform мухбирига берган изоҳида айтиб ўтди.

«2021 йил 2 январда Қозоғистон Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг Иккинчи факултатив протоколини ратификация қилганлигини эълон қилди ва 88-чи аъзо давлатга айланди.

Ушбу протокол 2007 йилда Қозоғистон Конституциясида белгиланган ўлим жазосининг бекор қилинишини амалга оширишга қаратилган.

Ўлим жазоси – жиноий хатти-ҳаракатларни тўхтата олмайдиган ғайриинсоний ва шафқатсиз жазо.

Европа Иттифоқи Қозоғистоннинг ғайриинсоний жазоларни рад этиш тенденциясига мос келадиган ушбу муҳим қадамини мамнуният билан қабул қилади», - деди П.Стано.


Муаллиф: Арнур Рахимбеков

Сўнгги хабарлар