Эронда поезд ва экскаваторнинг тўқнашиб кетиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Эроннинг марказий қисмида темир йўл ҳалокати содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 50 киши жароҳат олди, деб хабар беради Kazinform euronewsга таяниб.

Машҳад ва Язд шаҳарлари оралиғидаги Тебес шаҳри яқинида поезд ва экскаватор тўқнашиб кетган, еттита йўловчи вагонидан тўрттаси рельсдан чиқиб кетган.

Поездда 348 нафар йўловчи бўлган. Жароҳатланганларнинг айримларининг аҳволи оғир. Расмийларнинг айтишича, қурбонлар сони ортиши мумкин.

Сўнгги хабарлар