Эрон ҳудудида Ироқ кемасини қароқчилар босиб олди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ироқ фуқаросига тегишли бўлган кемани Эрон сувларида номаълум одамлар босиб олди, деб хабар берди Kazinform Mavasin News янгиликлар порталига таяниб.

Қароқчилар кемани озод қилиш учун 80 минг доллар миқдорида тўловни талаб қилмоқда. Кема эгасининг таъкидлашича, Эрон қирғоғида, Бушер портидан шимолга тахминан етти мил масофада тўхташ ҳақида маълумот мавжуд. Буксир ва унинг экипажи қаерда эканлиги номаълум.

Басра провинциянинг парламенти аъзоси Казем Ҳамами воқеа ҳақида Баҳрейн денгиздаги Фавқулодда вазиятларда ўзаро ёрдам марказига, шунингдек, Ироқнинг «қўшни давлатлар билан икки томонлама алоқалар» учун масъул бўлган тегишли идораларига хабар беришга ваъда берди.


Сўнгги хабарлар