Эрон фуқароларига Қозоғистонда 14 кун визасиз қолишга рухсат берилади - Тоқаев

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ва Эрон президентлари кичик таркибда музокара ўтказди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига.

Қасим-Жомарт Тоқаев Иброҳим Раисийга расмий ташриф таклифи учун миннатдорлик билдирди.

«Аввало, самимий қабул учун раҳмат. Мен сизнинг таклифингизни катта миннатдорчилик билан қабул қилдим. Бу менинг президент сифатида Эронга биринчи ташрифим. Бу саёҳат мен учун жуда муҳим. Бугунги музокаралар икки давлат ҳамкорлиги ривожига янги суръат бағишлайди, деб умид қиламан. Қозоқ халқида «Қўшнининг ҳаққи – худонинг ҳаққи» деган нақл бор. Биз қўшнилар билан доимо тинч-тотув бўлган давлатмиз. Эрон бизнинг яқин қўшнимиз ва Каспий соҳилидаги ишончли ҳамкоримиздир», - деди Қозоғистон Президенти.

Давлат раҳбари жорий йилда мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлаётганини таъкидлади. Президентимиз таъкидлаганидек, шу даврда ҳамжиҳатлигимиз, дўстлигимиз янада мустаҳкамланди.



«Ҳар томонлама муносабатларимиз жадал ривожланмоқда. Биз бунга ўзаро ишончга асосланган сиёсий мулоқот орқали эришдик. Бизда ҳукуматлараро, парламентлараро ва ишбилармонлар кенгашлари бор. Тўсиқларга қарамай, савдо-иқтисодий ҳамкорлигимиз йилдан-йилга ривожланиб бормоқда. Жорий йилнинг биринчи чорагида савдо ҳажми 50 фоизга ошди. Эндиги мақсад бу суръатни тўхтовсиз ошириш. Бунга бизнинг салоҳиятимиз етарли. Ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссангизни қадрлайман. Ўзаро муносабатларимизни ривожлантириш учун бор куч-ғайратимни ишга солишга тайёрман»

, — деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев ташриф давомида муҳим қарорни эълон қилишга қарор қилганини айтди.

«Биз Эрон фуқароларига Қозоғистонда 14 кун визасиз қолишга рухсат берамиз. Бу турли соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди. Шунингдек, у ишбилармон доиралар вакиллари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштиради. Бу музокараларга янги туртки бериб, сайёҳларни янада кўпроқ жалб қилмоқда. Умид қиламанки, эронлик тадбиркорлар бу имтиёздан кенг фойдаланади»

, — деди Қозоғистон Президенти.

Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий Қасим-Жомарт Тоқаевга эътибор ва таклифни қабул қилгани учун миннатдорлик билдирди.

«Биз илк бор Душанбе саммитида учрашганмиз. Сиз билан иккинчи марта Теҳронда учрашганимдан хурсандман. Сизнинг Президент сифатидаги ташрифингиз икки томонлама муносабатларимиз ривожига янги суръат бахш этадиган катта бурилиш нуқтаси бўлишига ишонаман»

, - деди Эрон Президенти.

Сўнгги хабарлар