ЕОИИнинг ташкилотга  кирмаган давлатлар билан ташқи савдо ҳажми ошди
22 Январь 10:10

ЕОИИнинг ташкилотга кирмаган давлатлар билан ташқи савдо ҳажми ошди

NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йилнинг январ-ноябр ойларида ЕОИИга кирмаган давлатлар билан ташқи савдо ҳажми 34,3 фоизга ошди, дея хабар берflb Kazinform Евроосиё иқтисодий комиссияси матбуот хизматига таяниб.

«2021 йилнинг январ-ноябр ойларида ташқи савдо ҳажми 752 миллиард АҚШ долларини, шу жумладан экспорт – 465,9 миллиард доллар, импорт – 286,1 миллиард долларни ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан экспорт 42,5 фоизга, импорт 22,8 фоизга ошди. 2021 йилнинг январ-ноябр ойларида 2020 йилнинг январ-ноябрига нисбатан ЕОИИга кирмайдиган мамлакатларга Беларусьдан товарлар экспорти 50,3 фоизга, Россиядан 45,4 фоизга, Қозоғистондан 23 фоизга ва Арманистондан 16,3 фоизга ошди. «, - деб хабар беради ЕИК.

ЕОИИдан экспорт қилинадиган товарларнинг асосий харидорлари Европа Иттифоқи мамлакатлари (уларнинг улуши экспорт етказиб беришнинг 42,2 фоизини ташкил этди) ва Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (28,6 фоиз) бўлди. Иттифоқ бозорига импорт бўйича мамлакатлар орасида Хитой ва Германия етакчилик қилмоқда.


Янгиликлар

Архив