ЕОИИ мамлакатларига Қозоғистон қандай товарларни экспорт қилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ўртасида товар айирбошлашнинг барқарор ўсиши кузатилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология қўмитаси раиси Арман Абенов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда биз биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижасида маҳсулотларнинг тўлақонли умумий бозорини яратдик. Техник регламентларда мажбурий норма ва стандартларни ихтиёрий равишда қўллаш орқали маҳсулот хавфсизлигини таъминлаймиз. Шунингдек, биз ЕОИИ бозорида товарларнинг эркин ҳаракатланишининг асосий шартларига тўлиқ риоя қиламиз. Таҳлил натижалари шуни кўрсатадики, Қозоғистонда Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига товарлар экспорти барқарор ўсиб бормоқда. Эътиборингизга сўнгги 5 йилдаги (2017-2021 йиллар) статистик маълумотларни тақдим этаман. Агар 2017 йилда мамлакатимиздан 809 турдаги маҳсулот экспорт қилинган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 837 турга етди», — деди Арман Абенов Бишкекдаги Евроосиё иқтисодий форумида.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат ЕОИИга асосан озиқ-овқат, гўшт-сут маҳсулотлари, машинасозлик маҳсулотлари ва бошқа товарларни экспорт қилади.

«Шунингдек, иттифоққа аъзо давлатлар ўртасида товар айирбошлашнинг барқарор ўсиши кузатилмоқда. Иттифоқ ташкил этилганидан буён интеграцион бирлашманинг самарали фаолияти жаҳон иқтисодиётининг глобал муаммоларига жавоб беришда ўз ифодасини топди. Ҳозирги вақтда ўзаро маҳсулотларнинг 85% га яқини ягона тартибга солишга бўйсунади. Бу иттифоқ бозорида товар айланмаси бўйича умумий талаб ва қоидалар қўлланилишини англатади», — деди у.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар