Энергия инқирози Хитойнинг шимоли-шарқий ҳудудларига таъсир кўрсатди

None
None
BRIJING. Kazinform - Хитойнинг шимолий ва шарқий учта провинцияси маъмурияти шу ҳафтада бир қатор аҳоли пунктларида электр энергиясини истеъмол қилишни нафақат энергия талаб қиладиган саноат корхоналари, балки хусусий корхоналар учун ҳам чеклайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар беришича, келгуси ойларда қишки совуқнинг яқинлашиши ва электр энергиясига бўлган талабнинг ошиши муносабати билан Хитойнинг шимоли-шарқий ҳудудларида (Хэйлунцзян, Цзилинь ва Ляонин провинцияси) электр узилишлари сони кўпайди.

Электр узилишлари кўмир танқислиги ва энергия тизимига юклама кўплиги туфайли юзага келади.

Yicai Цзилинь провинциясидаги коммунал хизматлардан бирига ҳавола билан ёзганидек, ХХРнинг ушбу провинциясида келгуси йилнинг март ойигача электр энергиясида оммавий узилишлар содир бўлади.


Ляонин провинцияси маъмурий маркази - Шэньян шаҳрида ўтган ҳафтадан бошлаб электр энергияси истеъмолига чекловлар жорий этила бошлади. Шэньяннинг баъзи ҳудудларида светофорларнинг ишламаслиги туфайли йўл ҳаракати муаммолари кузатилмоқда.

Кўмир танқислиги Хитойда бу турдаги ёқилғини сотиб олиш нархининг ўсишига олиб келди. Кўмир нархи юқори бўлганлиги сабабли, Хитойнинг кўмир ёқадиган электр станциялари бўҳронга учрамоқда ва кўпчилиги электр энергиясини ишлаб чиқаришни тўхтатади.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Сўнгги хабарлар