Энергетика вазири Қозоғистонда газ тақчиллигига оид прогнозни маълум қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2025 йилга бориб маиший газ тақчиллиги юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Парламент Мажлисидаги Ҳукумат соатида Қозоғистон Энергетика вазири Болат Ақшолақов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон газ захиралари бўйича дунёда 22-ўринда, МДҲда эса Россия ва Туркманистондан кейин учинчи ўринда. Табиий газдан кенг фойдаланиш имкониятлари кўп, у жаҳон иқтисодиётида муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатда газ истеъмоли барқарор ўсиб бормоқда. 2017-2021 йилларни қўшиб ҳисоблаганда истеъмол 13,8 миллиард кубометрдан 18,6 миллиард куб метрга ёки 4,8 миллиард куб метрга ошган. Газ истеъмолининг ўсиши йилига қарийб 35% ёки ўртача 7% ни ташкил этди», - деди Болат Ақшолақов.

Унинг сўзларига кўра, газ саноатини ривожлантириш йўлидаги асосий тўсиқ нархларни назорат қилиш сиёсатидир.

«Шу муносабат билан 2025 йилга бориб маҳаллий газ тақчиллиги ва импорт ресурсларига қарамлик юзага келиши мумкин», — деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар