Энди қозоғистонликлар паспортни 5-10 дақиқада олади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонликлар тез орада шахсий гувоҳномани 5-10 дақиқада олишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноати вазири Бағдат Мусин Facebook саҳифасида ёзди, деб ёзади Kazinform.

«Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда босқичма-босқич махсус терминалларни жорий қиламиз, шунда ҳужжатлар миграция мутахассисларига мурожаат қилмасдан терминал орқали амалга оширилади», — деб ёзади вазир.

У кечаги Ҳукумат йиғилишида давлат хизматларини рақамлаштириш жараёни ҳақида ҳам ёзган, сўнгра янги қонун лойиҳаси юзасидан Сенат депутатлари олдида чиқиш қилган.

«Янги таклиф қилинган қонун лойиҳасида инновациялар, рақамлаштириш ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги ўзгаришлар ҳамда онлайн хизматларни жорий этишни тезлаштириш чоралари кўзда тутилган.

Бу, биринчи навбатда, давлат аппаратида бюрократияга барҳам бериш, яъни инсон омилини камайтириш ва хизмат кўрсатиш вақтини қисқартиришга қаратилган. Платформа модели ва ягона архитектурасини яратиш орқали қиммат тарқоқ ахборот тизимларини тартибга солиш ва кераксиз маълумотлар базаларини қисқартириш мумкин. Бунинг натижасида давлат хизматлари кўрсатиш тезлиги ошиб, фуқаролар учун ҳам, давлат органлари учун ҳам қулай ва самарали шароитлар яратилади.

Чекка қишлоқларда истиқомат қилувчи қозоғистонликлар учун «Рақамли пунктлар» очилади. Мен бу масалани «Қазпошта»да ишлаганимда кўтарганман. Маълумки, Қозоғистоннинг барча ҳудудларида, ҳатто энг чекка қишлоқларида ҳам «Қазпошта»нинг филиаллари мавжуд, шунинг учун бу идоралар нафақат почта, балки давлат хизматларини ҳам кўрсатади. Акс ҳолда, аҳоли шаҳар ёки туман марказидаги ХКМга бориши керак.

Рақамли ҳужжатларга келсак, қонун рақамли ҳужжатлардан қоғоз нусхаси билан тенг равишда фойдаланишни назарда тутади.

Шунингдек, тез орада қозоғистонликлар 5-10 дақиқада шахсий гувоҳнома эга бўлишади. Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда босқичма-босқич махсус терминалларни жорий қиламиз, бу орқали ҳужжатлар миграция бўйича мутахассисларга мурожаат қилмасдан терминал орқали расмийлаштирилади», — деди Бағдат Мусин.

Ижтимоий соҳада рақамлаштириш тезлиги пасаймаслиги керак. Илгари ногиронликни тасдиқловчи ҳужжатни олиш учун бир нечта муассасаларга ташриф буюриш ва турли маълумотномаларни йиғиш керак эди. Биз бу жараённи қайта кўриб чиқдик ва тез орада алоҳида эҳтиёжли одамлар ногиронлигини тасдиқлаш учун турли муассасаларга ташриф буюрмасдан, битта муассасага – ўз клиникаларига мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Кўп болали оналар учун имтиёзлар ҳам фаол равишда тақдим этилмоқда. Энди улар имтиёзлар учун ҳужжатларни йиғишмайди, хизмат автоматик равишда тақдим этилади.

«Жараён очиқ ва оммавий бўлади. Масалан, танлов жараёни автоматлаштирилади, углеводородлар учун ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи аукционлар электрон шаклда ўтказилади.

Янги қонун лойиҳасининг асосий вазифаси фуқаролар ва давлат органлари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашдан иборат. Шикоятлар, мурожаатлар ва бошқа ҳужжатлар бир зумда юборилиши мумкин.

Ушбу икки учрашувни сарҳисоб қиладиган бўлсак, бизнинг ишимиз иккита асосий тамойилга - проактив ва «шахсга йўналтирилган» лойиҳаларга асосланади.

Сенаторлар қонун лойиҳамизни қўллаб-қувватлаганидан хурсандмиз», — дейилади баёнотда.

Сўнгги хабарлар