Энди Қозоғистон полициячилари туфли ўрнига кроссовка кийишади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон полицияси янги либосга ўтмоқда. Мисол учун, полициячиларнинг туфли ўрнига «кроссовка» кийишга рухсат берилди. Kazinform мухбири тартиб посбонларининг янги формасини кўздан кечирди.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, барча 17 вилоятда полициячилар формаси алмаштирилмоқда. Айни пайтда ички ишлар органлари ходимларининг 48 фоизи, туман полиция департаменти ходимларининг 51 фоизи янги кийимда ишга келмоқда.

«Форма барча полиция ходимлари учун умумийдир. Вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, патрул полицияси, ташқи хизматлар, туман ПД ва бошқармалар учун алоҳида лойиҳа ва тузилмалар ишлаб чиқилади», — дейилади ИИВ матбуот хизмати хабарида.







«Янги қоидага кўра, илк марта полициячилар поябзалининг шакли ўзгарди. Одатий туфли ва этик ўрнига «кроссовкалар» кийишга рухсат берилади. Полициячиларнинг айтишича, кроссовкалар оёқда қулай туради, шунингдек, бўғинларни жароҳатлардан ҳимоя қилади.

Полиция ходимларининг фуражкаларининг ҳажми ҳам қисқартирилди. Шимдаги юпқа қизил чизиқ узоқдан кўринадиган текис, ялпоқ чизиққа алмаштирилди», - дея тушунтирди тартиб посбонлари.


















Муаллиф: Арайлим Мурат

Сўнгги хабарлар