Энди кичик тадбиркорликдан олинган солиқлар маҳаллий бюджетга тушади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Энди кичик тадбиркорликдан олинган солиқлар маҳаллий бюджетга тушади, деб хабар беради Kazinform ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлигига ҳавола қилиб.

«Тегишли тузатишлар янги йилдан кучга кирди. Киритилган янгиликлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаоллигини оширишга ва кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга имкон яратади», - дейилган вазирлик хабарида.

Республика бюджетига эндиликда йирик тадбиркорлик субъектларидан олинган солиқлар туширилади. Тадбиркорлар рўйхати ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги ва ҚР Молия вазирлигининг қўшма буйруғи асосида ҳар уч йилда бир марта тасдиқланади.

Вилоятлар маслихатларига вилоят ва туман бюджетлари ўртасидаги кичик ва ўрта бизнес солиқларини тақсимлаш нормативларини белгилаш ҳуқуқи берилди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 январдан 2023 йил 1 январгача бирқатор солиқ тўловчилар солиқдан озод қилинганини хабар қилгандик. Жами 1,2 млн микро ва кичик тадбиркорлик субъектлари даромад солиғидан озод қилинади. Бу бизнес вакиллари уч йил ичида 380 млрд тг маблағ иқтисод қилишига шароит яратади.

Сўнгги хабарлар