Энди 086 тиббий маълумотномасини онлайн олиш мумкин бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Идоралараро комиссия мажлисида яна 9та давлат хизматини кўрсатишни осонлаштириш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлигига ҳавола қилиб хабар беради.

Комиссия аъзолари жами 41та давлат хизматини кўриб чиқди. Мажлисда жуда кам фойдаланиладиган 13та хизматни рўйхатдан олиб ташлаш, 15та хизматни электрон форматга ўтказиш ҳамда бир-бирига ўхшаш хизматларни бирлаштириш таклиф қилинди.

Автоматлаштириладиган хизматлар қаторида 086/у тиббий маълумотномаси ҳам бор. Таклиф қабул қилинса ушбу маълумотномани мажбурий тиббий текшириш натижалари асосида eGov портали орқали олиш имконияти пайдо бўлади. Унинг махсус QR-коди бўлади, код ҳужжатнинг оригиналлигини текшириш имконини беради. Электрон маълумотноманинг яроқлилик муддатқ - бир йил.

Иштирокчилар Президент тасдиқлаган Давлат хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига тузатишлар киритиш билан боғлиқ ҳаракатлар режасини ўртага солди. Қонун кучга кириши учун яна 400та норматив ҳужжат қабул қилиниши лозим. Ушбу Қонуннинг ижтимоий аҳамиятини инобатга олган ҳолда, Асқар Жумағалиев ушбу Қонун билан боғлиқ ҳужжатларнинг тезроқ қабул қилиниши таъминлаш лозимлигини давлат органлари вакиллари ёдига солиб ўтди.

Қонунга «проактив» ва «композит» тушунчалари киритилганлигини таъкидлиб ўтиш даркор. Яъни, эндиликда давлат фуқароларга маълум даражада ўзига-ўзи хизмат кўрсатишни таклиф қилади.

Комиссия мажлисида давлат хизматларини автоматлаштириш ва осонлаштириш бўйича бажарилган ишлар ҳақида ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, Қишлоқ хўжалиги, Соғлиқни сақлаш, Маданият ва спорт вазирликларининг вакиллари баёнот берди.

Сўнгги хабарлар