+7 (701) 759 90 19
USD 425.02 EUR 498.17
RUB 5.85 CNY 65.85
Янгиликлар

Эмлаш - коронавирус мутациясини иҳоталаш усулларидан биридир

4 Август 09:35
Баҳам кўринг:
Эмлаш - коронавирус мутациясини иҳоталаш усулларидан биридир

MOSKVA.TASS - Kazinform - Аҳолини янги коронавирус инфекциясига қарши эмлаш вирус мутациялари тарқалишининг олдини олиш усулларидан биридир. Бу ҳақда Коммунарка (Москва, РФ) шифохонаси бош шифокори Денис Проценко маълум қилди, деб хабар беради Kazinform TASSга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Жанубий Кореяда коронавирус юқтириш ҳолатлари  сони рекорд даражага етди Қозоғистонликлар ПЗР-тестини топширмасдан 11 та мамлакатга боришлари мумкин Ўзбекистонда 4 миллион киши COVID-19 га қарши эмланди

«Замонавий вакцина янги штаммлар учун ўз аҳамиятини йўқотмайди. Аксинча, эмлаш ҳам мутациялар тарқалишининг олдини олиш усулларидан биридир «, - деди Проценко « Комсомолская правда» радиостансиясига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, вируснинг мутацияси унинг табиий эволюциясидир.

Проценконинг таъкидлашича, айни пайтда Коммунаркадаги шифохонада коронавирус билан касалланганлар сонининг камайиши кузатилмоқда. «Бизда эрталаб 782 бемор бор. Хавотирга соладиган нарса: бу 782 бемордан 250 нафари реанимация бўлимида, 110 дан ортиқ бемор механик вентиляция, 5 ёш бемор экстракорпореал мембранали кислород билан даволанмоқда. Эҳтимол, бу ҳам ўзига хос тенденция, чунки касалланиш камайиб бораётгандек туюлади ва прогнози энг оғир бўлган беморлар касалхоналарда тўпланишади «, - дея қўшимча қилди Проценко.

Унинг таъкидлашича, шифохона ходимларининг 68 фоизи COVID-19 га қарши эмланган.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив