Электрон меҳнат биржаси орқали 273 минг одам Қозоғистонда ишга жойлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг 6 ойи давомида Электрон меҳнат биржаси (ЭМБ) портали орқали 155,7 минг киши доимий иш билан, 117,6 минг киши вақтинча иш билан таъминланди, дея хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълумотларига кўра, Электрон меҳнат биржаси ташкил этилганидан бери (2018 йил бошидан) портал орқали 1,25 миллиондан ортиқ киши иш билан таъминланган. Уларнинг 895 мингтаси доимий иш жойларидир.

Бундан ташқари, 226 мингдан ортиқ иш берувчилар 2 миллион бўш иш ўринларини эълон қилдилар, 1 миллион 88 минг иш қидирувчилар 1,46 миллион резюме қолдирган.

«Кадрлар потенциалини ривожлантириш маркази» акциядорлик жамияти таҳлилига кўра, иккинчи чорак якунларига кўра иш қидирувчилар орасида энг кўп резюмелар офис-менеджери, йўлларни таъмирлаш ишчилари ва ҳайдовчилик соҳаларида жойлаштирилган. Ўз навбатида, иш берувчилар йўларни таъмирлаш ишчилари, ҳайдовчилар ва хавфсизлик ходимларига муҳтож.

«Эслатиб ўтамиз, Электрон меҳнат биржаси портали Елбасы топшириғиға биноан Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва 2018 йил январь ойида ишга туширилган. ЭМБнинг асосий вазифаларидан бири фуқароларга иш топишда ёрдам бериш, иш берувчиларни иш қидириш ва танлашда ёрдам беришдир. Иш билан таъминлаш давлат марказларидаги, шунингдек иш берувчилар, хусусий агентликлар ва онлайн платформалардаги бўш иш ўринлари ва резюмелар ЭМБда жамланган. Бугунги кунда 203 бандлик марказлари, 6 интернет-платформалар, 4 оммавий ахборот воситалари ва 54 хусусий бандлик агентликлари ЭМБга қўшилди», - дейилади вазирлик хабарида.

Сўнгги хабарлар