ЭКО: Жорий йилда «Аңсаған сәби» дастури туфайли 1307 нафар чақалоқ дунёга келди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда «Аңсаған сәби» дастури туфайли 1307 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2021 йилдан Президентнинг топшириғига биноан «Аңсаған сәби» маҳсус дастур ишга туширилди. Унда 2026 йилгача экстракорпорал уруғлантириш учун йилига 7 минг квота ажратиш кўзда тутилган. Жорий йилнинг апрель ойи ҳолатига кўра, ЭКО орқали 1307 нафар бола туғилган. Айни пайтда 3063 нафар аёл ҳомиладор, бу 43 фоизни ташкил этади», - деди вазир Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Шунингдек, вазир жорий йил «Бола йили» эканлигини таъкидлаб, вазирлик томонидан болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

«Болаларни профилактик кўрикдан ўтказиш пакетлари кенгайтирилди. Бундан ташқари, республика бюджетидан 16,4 млрд тенге тақдим этилган. Бугунги кунда 9 нафар кам учрайдиган ёки орфан касалликка чалинган болани даволаш учун 24 дона дори воситаси харид қилинди. Ноёб касалликларга мушак-скелет тизимининг атрофияси ва эпилепсиянинг кам учрайдиган турлари киради», -деди Ажар Ғиният.


Муаллиф: Маржан Жиембай

Сўнгги хабарлар