ЕИ етакчилари Украинага Иттифоқ аъзолигига номзод мақомини бериш ниятида

None
None
NEW YORK. Kazinform – ЕИ давлатлари Украинага иттифоққа аъзо бўлиш учун номзод мақомини расман беришга тайёр, дея хабар беради Kazinform Bloomberg агентлигига таяниб.

Агентлик маълумотларига кўра, бу қадам шу ҳафта, 23-24 июн кунлари бўлиб ўтадиган ЕИ етакчилари саммитида амалга оширилади. Бундан ташқари, мамлакатлар Молдовага, шунингдек, Грузияга ҳам номзод мақомини беришга тайёр, аммо қўшимча шартлар билан.

Агар Киев учун ЕИ номзоди мақоми тасдиқланса, Украина ҳукумати иттифоққа қўшилиш учун барча талабларга муносиб бўлиши учун бир қатор шартларни бажариши керак бўлади: Олий судга судьяларни тайинлаш тартибини қонунан тасдиқлаш, коррупцияга қарши курашни кучайтириш, олигархияга қарши кураш бўйича қонунлар қабул қилиш, бу соҳадаги қонунчилигини Европа стандартларига мослаштириш орқали оммавий ахборот воситаларининг тарафкашлигини бартараф этиш ва миллий озчиликлар ҳуқуқлари бўйича ҳуқуқий ислоҳотларни якунлаш.

Қайд этилишича, Еврокомиссия барча масалалар бўйича ривожланишни диққат билан кузатиб боради ва келгуси йилда тегишли ҳисоботни тақдим этади.

Сўнгги хабарлар