Дунёнинг энг бой одамлари рўйхати ўзгарди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Amazon компанияси асосчиси Джефф Безос жаҳондаги энг бой одам номидан айрилди. Унинг ўрнини Louis Vuitton ва Dior эгаси Бернар Арно эгаллади, деб хабар беради Kazinform Forbes нарига ҳавола қилиб.

LVMH холдинги раҳбари ва Louis Vuitton, Hennessy, Christian Dior брендлари эгасининг бойлиги 116,5 млрд АҚШ долларига баҳоланмоқда.

Америкалик бизнесмен Джефф Безос иккинчи ўринда. Ўтган йил сайёрамизнинг энг бой одами деб тан олинган бизнесмен ҳисобида $115,6 млрд бор. Учинчи ўринни эса $110,6 млрд билан Билл Гейтс эгаллаб турибди.

Энг бадавлат одамлар бешталигидан, шунингдек америкалик Уоррен Баффетт ($90,6 млрд) ва Марк Цукерберг ($82,2 млрд) жой олган.

Сўнгги хабарлар