Дунёнинг 110 та давлатида коронавируснинг тарқалиш даражаси ошди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Коронавирус эпидемияси дунёнинг 110 та давлатида кучайган. Бу ҳақда Kazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Тelegram- каналига таяниб хабар беради.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, дунё бўйлаб коронавирус билан касалланиш даражаси ошган, 110 та давлатда инфекциялар сони ортган.

Унинг сўзларига кўра, 110 та давлатда BА.4 ва BА.5 омикрон штаммлари тарқалиши туфайли вазият оғирлашмоқда, пандемия эса тугамаган.

«Юз миллионлаб одамлар, жумладан, кам таъминланган мамлакатлардаги тиббиёт ходимлари ва қариялар эмланмаган бўлиб, уларни вируснинг келажакдаги тўлқинларига қарши ҳимоясиз қилади», - деди ЖССТ раҳбари.

Шунингдек, у бутун дунё бўйлаб CОVID-19 билан касалланганлар сони 20 фоизга ошганини ва ЖССТ қамраб олган ҳудудларнинг ярмида коронавирус туфайли ўлим ҳолатлари ҳам ошганини таъкидлади.

Фото: Getty Images/Harald Тittel

Сўнгги хабарлар