Дунёда коронавирус юқтирганлар сони 5,5 миллионга яқинлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 5,5 миллионга яқинлашди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz Telegram-каналига асосланиб.

25 май, соат 10:00 ҳолатига кўра, касалликка чалинганларнинг умумий сони 5 498 577 нафарни ташкил қилмоқда, шундан 2 302 004 нафари соғайган, вафот этганлар сони - 346 688.

Америка Қўшма Штатлари вирус тарқалишининг энг юқори кўрсаткичига эга. Мамлакатда 1 686 436 киши ушбу касалликка чалинган, ўтган суткада 19 608 та янги ҳолат қайд этилган. Иккинчи ўринда Бразилия (беморларнинг умумий сони – 363 618, кеча аниқланган янги ҳолатлар – 16 220), учинчи ўринда Россия (344 481 / +8599) турибди.

Коронавирус билан касалланиш даражаси юқори бўлган давлатлар:

Испания: 282852 / +482

Буюк Британия: 259559 / +2405

Италия: 229858 / +531

Франця: 182584 / +115

Германия: 180328 / +342

Туркия: 156827 / +1141

Ҳиндистон: 138536 / +7113

Беларусь коронавирус ҳолатлари бўйича МДҲда энг юқори кўрсаткичга эга. Мамламатда беморларнинг умумий сони 36 198 кишини ташкил этади, куни кеча 954 бемор аниқланди.

Қолган МДҲ мамлакатлари:

Украина: 20986 / +406

Қозоғистон: 8531 / +209

Молдова: 7093 / +99

Арманистон: 6661 / +359

Озарбайжон: 4122 / +140

Ўзбекистон: 3164 / +49

Тожикистон: 2929 / +191

Қирғизистон: 1403 / +38

Грузия: 730 / +2
Сўнгги хабарлар