Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 475 мингдан ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 475 мингдан ошди. Бир кунда 2400дан ортиқ одам вафот этди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Товарлар ва хизматларнинг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш қўмитасининг маълумотларига кўра, 26 март ҳолатига кўра дунё бўйлаб COVID-19 вирусини юқтирганлар сони 475 087 кишини ташкил қилди. Статистика бир кунда 50,865 кишига ошган.

Вафот этганларнинг умумий сони 21 400 кишини ташкил қилади, бир суткада 2407 одам қурбон бўлган. Даволаниб чиққанлар сони эса 110 658, бир кунда 4852 нафарни ташкил қилди.


Фото: Валерий Шарифулин/ТАСС

Сўнгги хабарлар