Дональд Трамп Қозоғистон Президентини табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаевга АҚШ Президенти Дональд Трампдан табрик телеграммаси келди, дея хабар беради Kazinform.

АҚШ Президенти Дональд Трамп Президент Қасим-Жомарт Тоқаевни Қозоғистон Президенти лавозимига киришининг бир йиллиги билан табриклади.

Бу ҳақда Давлат раҳбарининг матбуот котиби Берик Уали маълум қилди.

«Америка халқи номидан, келгусида Қозоғистонда тинчлик, фаровонлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш йўлидаги ишларингизда муваффақиятлар тилайман. Шунингдек, COVID-19нинг тарқалишига қарши тезкор кўрганингиз учун сизга раҳмат айтмоқчиман. Бизнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз пандемияни тугатиш ва COVID-19 эпидемиясидан кейинги даврда иқтисодиётни тиклашда муҳим аҳамиятга эга бўлади», - дейилади телеграммада.

АҚШ Президенти, шунингдек, Қозоғистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик алоқаларни янада ривожлантириш ниятини билдирди.

«Сизнинг сиёсий янгиланишга қаратилган кенг қамровли ислоҳотларингиз таҳсинга лойиқдир. Америка Қўшма Штатлари Сизнинг жамоатчиликнинг ҳукуматга ишончини ошириш ва гуллаб-яшнаётган ва динамик жамиятнинг асоси бўлган эркинликларни ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича мақсадингизни қўллаб-қувватлайди. Биз кенгайтирилган стратегик шериклик доирасида ушбу ташаббусларни амалга оширишда сиз билан шерик бўлишга доимо тайёрмиз», - деди Дональд Трамп.

Дональд Трамп, шунингдек, Қасим-Жомарт Тоқаевга сиҳат-саломатлик, муваффақият ва фаровонлик тилади.
Сўнгги хабарлар