Доллар Қозоғистонда 448-452 тенгедан сотилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан ва Алмати айирбошлаш шохобчаларида сешанбага нисбатан доллар курси кўтарилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz маълумотларига кўра, Нур-Султандаги айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 447,5-450 тенгедан сотилмоқда.

Алматида доллар курси 448 ва 452,5 тенге оралиғида.

21 июн кунги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси бирданига 4,57 тенгега ошиб, 448,32 тенгени ташкил қилди.

Миллий банкнинг 22 июндаги расмий курси бўйича 1 доллар 447,93 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар