Доллар Қозоғистонда 436 тенгедан сотилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Долларнинг тенгега нисбатан курси яна қимматлашди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

KASE фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 0,65 тенгега қимматлашди. Бир АҚШ долларининг ўртача курси 436,18 тенгени ташкил этади. Миллий банкнинг 13 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар 435,76 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 434,86 тенгени, сотиб олиши эса 439,16 тенгени ташкил қилмоқда. Нур-Султанда эса тегишинча 433,85 ва 436,15 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар