Дизел ёқилғиси тақчиллиги йўқ – Қозоғистон Ҳукумати

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр мамлакатда дизел ёқилғиси тақчиллиги юзага келиши мумкинми, деган депутат сўровига жавоб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ёқилғи-мойлаш материаллари, жумладан, дизел ёқилғиси тақчиллиги йўқ», - деди Роман Скляр депутат сўровига жавобан.

Шунингдек, у ички бозорда нефт маҳсулотлари балансини сақлаш мақсадида Қозоғистон Республикаси ҳудудидан нефт маҳсулотларини олиб чиқишни тақиқлашни 2022 йил охиригача узайтириш бўйича ишлар олиб борилаётганини маълум қилди.

Ёқилғи-мойлаш материалларини сотишнинг чекланганлиги фактларини истисно қилиш учун нархлар, талаб ва таклифнинг республика ички бозорига таъсирини доимий прогнозлаш ва таҳлил қилиш амалга оширилмоқда.

«Бугунги кунда барча нефтни қайта ишлаш заводлари одатдагидек кунлик енгил турдаги нефт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва кейинчалик ички бозорга жўнатиш йўналишида ишламоқда. Бундан ташқари, ёқилғи-мойлаш материалларини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар қабул қилинди, унда самарасиз воситачиларни тугатиш ва нефтни қайта ишлаш заводларида қайта ишлаш учун етказиб бериш схемасини қайта кўриб чиқиш каби чора-тадбирлар кўзда тутилган. Шу тариқа, Ҳукумат ёқилғи-мойлаш материалларининг улгуржи ва чакана нархларининг асоссиз кескин ошишига йўл қўймаслик учун барча зарур чораларни кўрмоқда», — деди Бош вазир ўринбосари.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар