Димаш - дунёнинг энг машҳур 10 қўшиқчиси қаторида

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик қўшиқчи Димаш Қудайберген дунёнинг ижтимоий тармоқларда энг машҳур 10 хонандаси қаторидан жой олди, дея хабар беради Kazinform санъаткорнинг мухлислар клубига таяниб.

Ноябр ойида Американинг NetBase Quid мустақил тадқиқот компанияси ижтимоий тармоқларда исмлари тез-тез тилга олинадиган дунёга машҳур қўшиқчилар рўйхатини эълон қилди.

Ушбу ташкилотнинг тадқиқотлари Интернет фойдаланувчиларини таҳлил қилиш ва баҳолашга асосланган.

Унга кўра, Димаш Қудайберген дунёдаги энг машҳур қўшиқчилар рўйхатида 9-ўринни эгаллади.

Биринчи ўринда америкалик қўшиқчи Тейлор Свифт, иккинчи ўринда кореялик BTS гуруҳи аъзоси JIN ва учинчи ўринда яна жанубий кореялик қўшиқчи Lisa (Blackpink гуруҳининг собиқ аъзоси) жойлашган.

Шунингдек, ушбу рейтингдан Adele, Жастин Бибер ва Ариана Гранде каби таниқли санъат юлдузлари ҳам жой олган.


Сўнгги хабарлар