Декабрь ойи бошида тенге мустаҳкамланди – ҚР Миллий банк раиси

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Миллий банки раиси Ерболат Досаев валюта бозоридаги вазият тўғрисида ҳисобот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Экспортчилар томонидан солиқларни тўлаш учун чет эл валютасини сотиш ҳисобига ички таъминотнинг кўпайиши ва қулай ички шароит жорий йилнинг ноябрь ойида валюта курси бир АҚШ доллари учун 432,66 дан 425,07 тангега қадар, 1,8 фоизга мустаҳкамлашга ёрдам берди», - деди Ерболат Досаев Ҳукумат йиғилишида.

ҚР Миллий банк раҳбари таъкидлашича, ноябрь ойида нефт нархи бир баррели учун 27,5 фоизга, 37,5 доллардан 47,6 долларга кўтарилди.

ОПЕК + ишлаб чиқаришни мўътадил тезликда ошириш тўғрисидаги қароридан сўнг, декабрь ойида нефт нархи барқарор ўсиб бормоқда. АҚШ доллари индексининг пасайиши ривожланаётган мамлакатлар валюталари динамикасига ижобий таъсир кўрсатди. Масалан, Бразилия реали бир ой ичида 6,6 фоизга, Турк лираси – 6,2 фоизга, Россия рубли –3,7 фоизга мустаҳкамланди», - деди Е. Досаев.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар