Давлат телеканалларида Қозоғистон ва Бельгия ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти телерадиокомплексида Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Бельгияга ташрифи якунларига бағишланган «Қозоғистон ва Бельгия: Диалог форматида» ҳужжатли фильми намойиш этилишини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳужжатли фильм Қозоғистон Президентининг Бельгия Қироллигига расмий ташрифи ҳақида ҳикоя қилади. Фильмда ҳамкорлик ва шерикликни кенгайтириш тўғрисидаги битим доирасидаги икки томонлама, шунингдек, Европа Иттифоқи даражасидаги музокаралар натижалари кўрсатилган. Шунингдек, фильмда сиёсий арбоблар, Қозоғистон ва Европа бизнес раҳбарлари билан эксклюзив интервьюлар ҳам намойиш этилади», — дейилади Президент телерадиокомплекси ахборотида.

Янги фильм тез орада мамлакат телеканалларида намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Бельгияга расмий ташрифи 25 ноябр куни Бельгия Қироли Филипп билан учрашувдан бошланди.

Йиғилишда Президент келаси йилнинг сентабр ойида Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съезди бўлиб ўтишини таъкидлади. Ушбу муҳим тадбирда Қирол Филипп ҳам иштирок этишига умид қилмоқда.

Қасим-Жомарт Тоқаев Бельгия Бош вазири Aлександр Де Кроо билан ҳам музокаралар ўтказди. Учрашувда томонлар савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратдилар.



Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар