Давлат раҳбари Yildirim Holding компаниялар гуруҳи президентини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Yildirim Holding президенти ва бош директори Роберт Юксел Йилдиримни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Учрашувда Қозоғистонда кимё саноати соҳасида қатор қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Роберт Юксел Йилдирим Қасим-Жомарт Тоқаевга Жамбил вилоятининг Сарису туманида сода ишлаб чиқарувчи завод қурилиши ҳақида маълумот берди. Лойиҳа қиймати 400 миллион долларни ташкил этади.

Туркиялик тадбиркор Президентга, шунингдек, Ақтўбе вилоятидаги «Восход» конида хром концентрати ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳамда «Қазгеология» акциядорлик жамияти билан мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида қаттиқ фойдали қазилмаларни қидириш бўйича ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб берди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаб, компаниянинг мамлакатдаги сармоявий фаолиятини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Сўнгги хабарлар