Давлат раҳбари расмий ташриф билан Германияга боради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йил 5-6 декабрь кунлари Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Германия Федератив Республикасига расмий ташриф буюради. Бу ҳақда ҚР Президенти матбуот котиби Берик Уали Facebookда маълум қилди.

«Сафар чоғида Канцлер Ангела Меркель билан музокаралар олиб борилади ҳамда Қозоғистон ва Германия ўртасидаги икки томонлама алоқаларнинг ҳозирги аҳволи ва уларни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилиши режалаштирилган. Сафар дастурида Давлат раҳбари Президент Франк-Вальтер Штайнмайер билан, Бундестаг раиси Вольфганг Шойбле билан учрашув ўтказиши белгиланган»,- дея маълум қилди ҚР Президенти матбуот котиби.

Шунингдек, Қасим-Жомарт Тоқаев Берлинда таниқли сиёсий ва жамоат арбоблари, Германия давлат органлари вакиллари, «Германия – Марказий Осиё» парламент дўстлик гуруҳи аъзолари олдида чиқиш қилади. Ташриф доирасида Давлатимиз раҳбари Берлин Евроосиё гуруҳининг 28-чи мажлисида иштирок этади, бундан ташқари немис компаниялари мутасаддилари билан учрашади.

Сўнгги хабарлар