+7 (701) 759 90 19
USD 409.98 EUR 462.21
RUB 5.75 CNY 58.43
Янгиликлар

Давлат раҳбари Мудофаа вазирини қабул қилди

28 Май 16:29
Баҳам кўринг:
Давлат раҳбари Мудофаа вазирини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти – Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондонига Қозоғистон армиясининг шахсий таркибини оптималлаштириш, қурол, ҳарбий техника ва ўқ-дориларни инвентаризация қилиш ва текшириш, коронавирус тарқалишига қарши кураш, шунингдек амалга оширилаётган йирик инфратузилма лойиҳалари ҳисобот берилди.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистон Президентининг ўтган ҳафтадаги фаолиятига видеошарҳ Давлат раҳбари Қозоғистон халқини Дўмбира куни билан табриклади Президент Нурсултон Назарбоев билан 35 йил олдин қандоқ танишганини айтиб берди

Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Мудофаа вазири ҚР Президентига жорий муаммоларни ҳисобга олган ҳолда ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучларнинг янги қиёфасини шакллантириш, турли табиий ва техноген фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларига0 сафарбар этиш имкониятлари ва зарурлиги ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, Қасим-Жомарт Тоқаев Нурлан Ермекбаевнинг бюджетни ҳисобга олган ҳолда ҳарбий қисмларни тайёрлаш, давлат мудофааси соҳасидаги буюртма масалалари, ҳарбий техника билан таъминлаш, Мудофаа вазирлигини автоматлаштириш ва рақамлаштириш бўйича ҳисоботини тинглади.

Олий Бош Қўмондон мамлакатнинг мудофаа қобилиятини кучайтириш, Қуролли Кучларнинг техник жиҳозланишини такомиллаштириш, харажатларни оптималлаштириш, ҳарбий хизматчиларни ўқитиш ва малакасини ошириш юзасидан бирқатор топшириқлар берди.

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив