Давлат раҳбари қозоғистонликларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонликларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклади, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

«Азиз ватандошлар!

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни – ўзгача қувонч ва меҳрга тўла байрамдир.

Ушбу байрамда барчамиз яққол ҳис қиламизки, бола табассуми ва бахтиёрликдан ортиқ нарса йўқ.

Ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол вояга етиши учун қулай шарт-шароит яратиш давлатимизнинг асосий вазифаларидан биридир.

Замонавий мактаблар ва шинам боғчалар қурмоқдамиз, инновация марказлари, ўқувчилар саройлари, спорт мажмуалари очилмоқда. Клуб ва секциялар ҳам ташкил этилган.

«Бола йили» доирасида кўплаб янги лойиҳалар амалга оширилди. Ҳар бир боланинг талаб ва иқтидорини қондириш мақсадида турли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз томонидан бу борадаги ишлар йилдан-йилга кучайтирилмоқда.

Зеро, ёш авлоднинг кучли фуқаро бўлиб вояга етиши мамлакатимизнинг барқарор ривожланиши ва узоқ истиқболига кенг йўл очади.

Ёш қозоғистонликларни ва барчани ушбу ёрқин байрам билан табриклайман!

Сизларга сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилайман!», - дейилади ҚР Президенти табригида.

Сўнгги хабарлар