Давлат раҳбари қозоғистонликларни Ғалаба куни билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонликларни Ғалаба куни билан табриклади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди. Kazinform табрик матнини тақдим этади.

Азиз ватандошлар!

Сизларни Буюк Ғалаба куни билан чин қалбимдан табриклайман!

Ушбу байрам бизнинг тинч ҳаётимиз, эркинлигимиз ва порлоқ келажагимиз учун фашист босқинчиларига қарши дахшатли урушда ғалаба қозонган қаҳрамонларимизнинг жасорати ва шон-шарафининг рамзидир.

Бир миллиондан ортиқ қозоғистонликлар Улуғ Ватан уруши фронтига кетишди ва уларнинг ярми Ғалаба йўлида ҳалок бўлди.

Инсоният тарихида мисли кўрилмаган ишларни амалга оширган оталаримиз ва оналаримизнинг тинимсиз жасорати, меҳнатсеварлиги ва қаҳрамонлиги халқимизнинг ёдида абадий сақланади.

Бу йилги Ғалаба кунини биз билан 665 фаҳрий ва 100 мингга яқин тыл меҳнаткашлари нишонламоқда. Уларнинг ҳеч бири давлат кўмаги ва ғамхўрлигидан, жамият ҳурматидан четда қолмайди.

Уруш ва тыл фахрийларига, барча қозоғистонликларга тинч ҳаёт, мустаҳкам соғлиқ ва фаровонлик тилайман!

Ғалаба куни муборак бўлсин!

Сўнгги хабарлар