Дам олиш кунларида 39 даражагача иссиқ бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» 18—20 июн кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Республика бўйлаб ҳавонинг ўзгарувчан табиати сақланиб қолмоқда. Қисқа вақт ёмғир ёғади.

20 июн куни жанубнинг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир, момақалдироқ, дўл, кучли шамол ва чанг бўрони кузатилиши мумкин.

Қозоғистон ғарбида кечаси 12-23, кундузи 23-36, мамлакат шимолида 33 даражагача иссиқ бўлади.

Қозоғистоннинг жанубий вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати 34-39 даражагача кўтарилади.

Сўнгги хабарлар