COVID-19 вакцинаси мусбат ПЗР тестини бериши мумкин эмас – россиялик олимлар

None
None
MOSKVA. TASS - Kazinform - Коронавирусга қарши вакцина ПЗР тести ёки антиген тестининг мусбат натижасини келтириб чиқариши мумкин эмас. Бу ҳақда Роспотребнадзор сайтида хабар берилган, деб хабар беради Kazinform ТАССга асосланиб.

«COVID-19 вакцинаси ПЗР текшируви ёки лаборатория антигени тести натижасини мусбат қилиши мумкин эмас. Бунинг сабаби, тест пайтида одамнинг иммунитети эмас, балки унда фаол касаллик борлиги текширилади», - дейилади хабарда.

Шунингдек, хабарда вакцинациядан кейин ҳам касаллик юқтириш мумкинлиги айтилади. Аммо бу эмлаш билан эмас, балки кейинчалик вирусни юқтириш билан боғлиқ.

Сўнгги хабарлар