Чимкентда Ўзбекистон енгил саноат ассоциациясининг бирлашган корхонаси очилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Асқар Мамин Чимкент шаҳрида ип игириш фабрикасининг очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform ҚР Ҳукумати матбуот хизматига ҳавола қилиб.

«Alliance» савдо-саноат компанияси» МЧЖ фабрикаси «Қозоғистоннинг инвестиция жамғармаси» АЖ ҳамда «Alliance Textile» Ўзбек енгил саноат корхоналари ассоциациясининг бирлашган корхонасидир.

Лойиҳа жорий йил июнь ойида ҚР ва ЎР ҳукуматлари ўртасида бирлашган текстиль кластерини қуриш бўйича эришилган келишувлар доирасида амалга оширилди. Томонларнинг биргаликдаги саъи-ҳаракатлари натижасида қисқа вақт ичида кўп йиллардан бери фаолияти тўхтаб турган эски фабрикада таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилди ва янгича кўриниш ҳосил қилган корхона ишга туширилди.

«Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Абишевич Назарбоев томонидан бизга «кундалик истеъмол товарлари иқтисодиётини» ривожлантириш вазифаси юклатилди. Бу борада енгил саноатга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биз унинг дастлабки натижаларини кўрмоқдамиз», - деди А.Мамин.

Бош вазир ушбу фабрика Қозоғистон текстиль кластерини ривожлантиришга ҳисса қўшишиги ишонч билдирди.

«Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон иқтисодиётининг ноҳомашё секторларига чет эл инвестицияларини жалб қилиш муҳимлигини бирнеча бор таъкидлади. Ўзбекистоннинг текстиль саноатини ривожлантириш бўйича тажрибасини инобатга олган ҳолда, жорий йил 22 июнь куни бўлиб ўтган Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик бўйича Бирлашган ҳукуматлараро комиссия 18-чи мажлисида Чимкент шаҳрида текстиль кластерининг бирлашган корхонасини ишга тушириш тўғрисида келишувга эришилди», - деди А.Мамин.

Корхонанинг биринчи навбатида 120 янги иш ўринлари яратилди. У йилига 6 минг тонна пахта толасини қайта ишлаш қувватига эга. Ўзбекистон томонидан лойиҳага тахминан 4,6 млрд танга инвестиция киритилди.

Таъкидлаш жоизки, Чимкент шаҳри текстиль кластерини тиклаш Йўл харитасида яна иккита фабрикани ишга тушириш режалаштирилмоқда. Бу Қозоғистонда пахтани қайта ишлаш ҳажмини 2 баробар орттириб, 800та янги иш ўринлари яратиш имконини беради.

Сўнгги хабарлар