Чимкентда қўй боқиб юрган киши граната топиб олди

None
None
SHYMKENT. Kazinform – Чимкент шаҳрида топилган гранатага ўхшаш портловчи моддани полиция зарарсизлантирди, деб хабар беради Kazinform Polisia.kzга таяниб.

11 май куни маҳаллий аҳоли шаҳар ҳудидидаги овуллардан бирида қўй боқиб юриб гранатага ўхшаш жисм топиб олган.

«У дарҳол бу ҳолни Чимкент шаҳар полиция департаменти Енбекши тумани ПБ навбатчи бўлимига хабар қилган. Хабар бўйича, полиция ходимлари чақириқ бўлган жойга тез етиб борган. Текшириш мобайнида тартиб посбонлари қора рангли гранатани аниқлаб, қуршовга олиб, зарарсизлантирди», - дейилган хабарда.

Чимкент шаҳри ПД портловчи модда топган пайтда ундан олисроққа қочиб, атрофдаги одамларни огоҳлантириб ва дарҳол полицияга хабар бериш тавсия этилади.


Сўнгги хабарлар