Чимкентда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди

None
None
SHYMKENT. Kazinform – Чимкентда бир вақтлари фосфор заводи ҳудуди бўлган жойда контейнерда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди, деб хабар беради Kazinform.

Фавқулодда вазиятлар департаменти маълумотларига кўра, Енбекши туманида яшаш хонасига айлантирилган контейнерда иситиш мосламалари бўлмаган. Контейнерга газ ўтказилмаган.

Беш нафар ишчи тунда контейнерни иситиш учун ахлат қутиларини олиб келиб, унда кўмир ёқади. Оқибатда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлган, бешинчи ишчи эса қаттиқ заҳарланиб касалхонага етказилган.




Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар департаменти кучлари (5 нафар ходим ва 2 та техника), синов-ёнғин лабораторияси (2 нафар ходим ва 1 техника), навбатчи тезкор тергов гуруҳи (7 ходим ва 2 та техника), «КазТрансГаз» АЖ ходимлари зудлик билан етиб борган.




Сўнгги хабарлар