Чимкент-Истанбул рейси тикланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Чимкентдан Истанбулга рейслар тикланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«5 апрелдан SCAT авиа компанияси Чимкентдан Истанбулга рейсларни қайта тиклайди. Ушбу йўналиш бўйича парвозлар ҳар душанба ва пайшанба кунлари Boeing 737 самолётида амалга оширилади», - дейилади компания баёнотида.

Рейслар Қозоғистон шаҳарлари билан қулай алоқаларни таъминлайди. Парвозга рўйхатдан ўтаётганда, тўлдирилган саёҳатчининг сўровномаси босма ёки электрон шаклда бўлиши керак.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар