Чет эллардаги қозоғистонликлар eGov.kzнинг янги бешта хизматидан фойдаланиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Чет эллардаги қозоғистонликлар eGov.kzнинг янги бешта хизматини фойдаланиши мумкин, деб хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизматига таяниб.

Ватандан ташқарида истиқомат қилаётган Қозоғистон фуқаролари энди eGov.kz интернет – портали орқали никоҳдан ўтиш ва уни бузиш, туғиш, вафот этишни қайд этиш ва исми, фамилияси, отасининг исмини ўзгартиришга ҳужжат топширишлари мумкин.

Акт ёзувларининг қайд этилганлиги ҳақида Қозоғистоннинг чет эллардаги тегишли идорасидан хабар олган пайтда ариза берувчи тайёр гувоҳномани Қозоғистоннинг чет эллардаги элчихонасидан ёки консуллигидан олиши керак. Айни пайтда бу имкониятдан дунёнинг 20 дан ортиқ давлатида фойдаланиш мумкин.

Хизматларни «Миллий ахборот технологиялари» АЖ ва Рақамли ривожланиш, инновациялар, аэрокосмос саноати вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширдилар.

eGov.kz порталининг «Оила» бўлимида никоҳдан ўтиш ёки уни бузиш ҳолатларини давлат қайд этиши учун тегишли хизматни топиш, зарур бандларни тўлдириш ва консуллик божини тўланганлиги тўғисидаги чекни юклаш, бундан кейин ЭРИ (электрон рақамли имзо) ёки SMS-пароль орқали сўров юборишга имзо чекиш керак. Шундан кейин эр-хотинлардан биттасининг шахсий кабинетига сўровни келишиш зарурлиги ҳақида хабар юборилади. У зарур бандларни тўлдиради ва сўровга имзо чекади. Хизмат кўрсатиш муддати – 1 ой.

Чет элларда бола туғилишини қайд этиш учун фойдаланувчи зарур бандларни тўлдириши, зарур ҳужжатларни, консуллик божи тўланганлиги ҳақидаги чекни юклаши ва сўровга имзо чекиши керак. Хизмат кўрсатиш муддати – 3 иш куни. Исми, фамилияси, отасининг исмини ўзгартириш учун ҳам худди шундай ҳаракатларни бажариш лозим, аммо муддати 30 тақвим кунини ташкил этади.

Вафот этишни қайд қилиш пайтида вафот этган шахснинг шахсий идентификация рақамини (ИИН) кўрсатиши, зарур бандларни тўлдириши ва сўровга имзо чекиши керак. Хизмат 3 иш куни давомида кўрсатилади.


Сўнгги хабарлар