Бюджет даромадлари режадан 41 млрд тенгега ошириб бажарилди – ҚР Молия вазири
«Жорий йилнинг беш ойида давлат бюджетига 6 трлн 554 млрд тенге тушди ёки режа 107 фоизга бажарилди. Республика бюджетига 4,4 трлн тенгега яқин маблағ тушди, режанинг бажарилиши 100,9 фоизни ташкил этди», — деди Молия вазири бугунги Ҳукумат йиғилишида.
Унга кўра, даромадлар режаси 41 млрд тенгега, шу жумладан солиқлар – 11 млрд тенгега, солиққа тортилмайдиган даромадлар – 29 млрд тенгега ортиғи билан бажарилган.
«Солиқ ортиқча тўловларининг асосий суммалари мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга қўшилган қиймат солиғи бўлди. Режанинг ортиғи билан бажарилиши жорий йилнинг 4 ойида ишлар, хизматлар ва товарларни сотиш айланмасининг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,4 фоизга ошгани билан боғлиқ», — деди Е. Жамаубаев.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи