Бултур Қозоғистонда янги технология орқали 6та йўл участкаси қурилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2019 йилда Қозоғистонда янги технология орқали 6та йўл участкаси қурилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига ҳавола қилиб.

«Асфальт-бетон қопламасининг мустаҳкамлигини ошириш ва йўлларнинг ёрилишининг олдини олиш мақсадида ўтган йилда мутаҳассислар олтита йўл участкасида илк маротаба янги технологиялардан фойдаланишди. Ҳозирда йўлларнинг сифати Қозоғистон йўллар илмий-тадқиқот институти томонидан назорат қилинади», - дейилган хабарда.

Россия, Хитой ва Кореянинг майда тошли-мастик асфальт-бетон полимерларини қўллаш технологияси орқали Алмати, Жамбил, Манғистау ва Павлодар вилоятларидаги йўл участкалари қурилган.

Сўнгги хабарлар