Бугун Ўзбекистонда тест синовлари бошланди

None
None
TASHKENT. Kazinform - Бугун, 5 август куни Щзбекистонда 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналиши учун тест синовлари бошланди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Бу йилги мураккаб пандемия шароитини инобатга олган ҳолда тест синовлари очиқ майдонлар, стадионларда белгиланган тиббий-санитария талабларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Гарчи дастлабки тест синовлари соат еттидан бошланса-да, абитуриентлар ўзлари учун белгиланган жойларни анча эрта эгаллашга муваффақ бўлди. Тест икки сменада олиб борилади.

Бу йилги мураккаб пандемия шароитини инобатга олган ҳолда абитуриентлар учун максимал даражада қулайликлар яратилди. Тест саволлари қисқартирилди ва соддалаширилди. Бу йил мутахассислик фанлари билан бирга мажбурий фанларнинг тест синовларига жорий этилиши ёшлар билимини кенг қамровда ва атрофлича ўрганиш ва баҳолаш имконини беради. Абитуриентлар учун таълим йўналишларини танлашда мақбул имкониятлар яратилди. Давлат тест маркази маълумотига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар 948 минг 211 нафарни ташкил этмоқда.

Сўнгги хабарлар