Бугун Нур-Султанда «Қозоғистон барси» республика турнири бўлиб ўтади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Бугун пойтахтда «Қозоғистон барси» республика турнири бўлиб ўтади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Мусобақа Нур-Султан вақти билан соат 13:00да «Барс-Арена» муз саройида бошланади ва «Qazaqstan» ва «Qazsport» телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Турнир ғолибига 25 миллион тенге пул мукофоти, тилла камар ва тилладан ясалган «тайтуяқ» топширилади. Иккинчи ўрин соҳиби 5,5 миллион тенге ва кумуш камар, учинчи ўрин соҳиби эса 1,8 миллион тенге ва бронза камарга эга бўлади.

Бу йилги мусобақада Жамбил вилоятидан Бейбит Истибаев иштирок этиши кутилмоқда. У 2012, 2015 ва 2016 йилларда ушбу турнирда ғолиб чиққан. Икки марта шоҳсупага кўтарилган Айбек Нуғимаров эса бу йил спортдаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди. Шунингдек, ўтган йили «Қозоғистон барси» унвонини олган Даурен Нуралинов жароҳати сабаб мусобақада иштирок эта олмаслигини маълум қилганди.

Мутахассислар Мухит Турсинов ва Еламан Ерғалиевларни бу йилги турнирда бош совринга даъвогарлар сифатида баҳолашмоқда. Мухит - 2014, Еламан 2017 йилда ғолибликни қўлга киритди. 2019 ва 2021 йилларда кумуш медални қўлга киритган Ерасил Қажибаев ва Ғалимжан Қириқбай ҳам иштирок этади.

Турнирда жами 36 нафар полвон куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача «Қызылжар-2022» миллий спорт турлари фестивали ўтказилган эди.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар